Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси Экология полицияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида Қушёғоч маҳалласи ҳудудидаги тош майдалаш цехи яқинида қум-шағал аралашмаси қонунга хилоф равишда қазиб олингани аниқланган.
Ноқонуний қазиб олинган аралашманинг ҳажмини белгилаш учун ўлчов ишларига маркшейдер мутахассислар жалб этилган.
Шунингдек, қум-шағал аралашмасини ташишда фойдаланилган транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш ва қонунчиликда белгиланган чораларни кўриш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.