Назорат тадбирлари пойтахтдаги 12 та автобус йўналишида олиб борилмоқда. Энг кўп қоидабузарлик 190-йўналишда қайд этилган — 331 та. 115-йўналишда 276 та, 134-йўналишда эса 263 та баённома тузилган.
Рейдлар қуйидаги йўналишларда ўтказилмоқда: 115, 134, 120, 56, 199, 198, 84, 190, 128, 71, 188 ва 101.
Нозирлар назоратни махсус дастурий таъминотдан олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва аввалги давр кўрсаткичлари билан солиштириш асосида олиб бормоқда.
Йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисмига асосан чора кўрилмоқда.
Йўловчилардан автобусга чиқишлари билан йўл ҳақини белгиланган тартибда тўлаш сўралган.