Тошкент шаҳрида кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Хусусан, 4 июнь соат 06:00 дан 8 июнь соат 07:00 гача қуйидаги ҳудудлар барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади:
- Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;
- Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.
Ҳайдовчиларга мазкур даврда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилди.
Масъуллар юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраб, фуқаролардан вақтинчалик чекловларни инобатга олишни сўради.