Айрим шахслар томонидан қиймати юқори бўлган товар-моддий бойликларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда юртимиз ҳудудига олиб киришга бўлган урунишлар мунтазам фош этиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда ҳориждан темир йўл контейнерида келтирилган, ҳужжатларда кўра “натрий сульфат, динатрия сульфати, натрий селикатлари” товарлари божхона кўригидан  ўтказилди.

Натижада, юк-кузатув хужжатларида кўрсатилмаган 992 млн. сўмлик              12 турдаги озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган маҳсулотлар борлиги аниқланди.