Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида янги спектакл тақдимоти бўлиб ўтди.

Маданият вазирлиги томонидан 2022 йил учун тасдиқланган репертуар режасига мувофиқ Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрида Ж.Жабборовнинг "Тўйдан олдин томоша" мусиқали комедияси театрнинг бош режиссёри Фарҳод Бойназаров  тамонидан саҳналаштирилди.

Куни кеча спектаклнинг бадиий кенгаш аъзолари кўриги бўлиб ўтди. Қадриятлар ва анъаналар акс этган, оилавий ришталар мустаҳкалиги тараннум этилган ушбу спектакл театр репертуари учун қабул қилинди, деб ёзмоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.