Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан,  Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 3 та Бешработ, Кўлхатиб, “Мўминобод” маҳалла марказлари мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Бешработ” маҳалла маркази мажмуаси давлат хусусий шерикчилиги асосида тадбиркор Собир Райимов томонидан барпо этилди.  Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 250 миллион сўм маблағ сарфланди. Шу пайтгача маҳалла фуқаролар йиғини мослаштирилган бинода фаолият олиб бораётган эди. Кўркам ва замонавий бино қурилиб фойдаланишга топширилиши тузилма ходимлари иш унумдорлигини ошириш баробарида, маҳалла аҳли учун ҳам қатор қулайликлар яратади.  

“Мўминобод” маҳалла маркази мажмуаси тадбиркор Нодир Исмоилов томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида барпо этилди. Замон талабларига мос тарзда жиҳозланган мазкур бинода маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири замонавий моддий-техника воситалари ва мебель жиҳозлари билан таъминланган. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 260 миллион сўм маблағ сарфланган.

“Кўлхатиб” маҳалла маркази мажмуаси хусусий шерикчилик асосида тадбиркор Мирмухсин Боймуродов томонидан барпо этилди. Қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 270 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий маҳалла маркази биносида барча шароитлар яратилган. Маҳалла раиси ва ўринбосарлари, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар ажратилган. Компьютер, мебель, тегишли адабиётлар билан таъминланди.