Бу масала бўйича Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати расмий баёнот берди.
Айни пайтда Тойлоқда учта – жиноят, фуқаролик ва иқтисодий ишлари бўйича туман ва туманлараро судлари фаолият кўрсатмоқда.
2022 йил якунларига кўра “Ибратли судья” мукофотига мазкур туман (туманлараро) суди раиси эмас, балки умуман бошқа - Пайариқ туманлараро иқтисодий суднинг раиси (айни пайтда Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси) Б.Жураев муносиб деб топилган.
Агар гап фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг собиқ раиси Ж. Хамраев ҳақида кетаётган бўлса, у Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган. Унинг кейинги фаолияти бўйича Кенгаш маълумотга эга эмас.