Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари А.Сувонқулов ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда экологик осайишталикни барқарорлаштириш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли саломатлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
 
Вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туман филиаллари жойларда тозаликни сақлаш ва ободонлаштириш бўйича самарали меҳнат қилмоқда. Воҳанинг чекка ва олис ҳудудларидаги маҳаллалардан ҳам маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетаётир. Уларга топширилган камхарж ва тежамкор махсус чиқинди йиғувчи транспорт воситалари санитар тозалаш юмушлари сифатини оширади.
 
“Damas” автомашиналари узоқ ҳудудларда жойлашган маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи назоратчиларнинг оғирини енгил қилади. Туманлардаги ташкилотлар билан ишлаш самарадорлигини мустаҳкамлаб, атроф муҳитнинг янада саранжом-саришта ва обод бўлишига хизмат қилади.