Тошкент вилоятида мавжуд техникалар ва уларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш ва гувоҳномалар бериш бўйича Ўзагроинпекциянинг вилоят бошқармаси ва вилоят Ички Ишлар бошқармаcи билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, ҳудудда мавжуд шундай техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш бўйича 12 тумандаги 15 та ўқув муассасаларига “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлимлари томонидан тегишли тартибда хулосалар берилиши таъминланган бўлиб, ҳозирда мазкур муассасаларда 675 нафар киши таҳсил оляпти.
Таҳлилларга кўра, айни пайтда вилоятда рўйхатга олинган жами 14 мингдан ортиқ тракторлар, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мавжуд бўлиб, шундан мингдан ортиқ техникаларни бошқарувчи тракторчи-машинистларни ўқитиш талаб этилади.
Жумладан, бир ўқув курслари давомийлиги камида 3 ой бўлишини инобатга олинса, ишсиз ўқитилувчилар ва фуқаролар учун мавжуд муассасалар томонидан яна қўшимча икки ўқув курслари ташкил этилиши лозим. Бунинг натижасида, уларга тракторчи-машинист гувоҳномалари берилиб, қўшимча 1 минг 15 киши доимий иш жойи билан таъминланади.
Мазкур фуқаролар техникаларни бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун 414 соатдан кам бўлмаган назарий ва амалий ўқув дастури асосида ўқитиляпти.
Таълим муассасаларини битиргач, берилган гувоҳнома билан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларидаги Инспекциянинг туман бўлимларига мурожаат қилиш орқали тракторчи-машинист гувоҳномаларига эга бўлиши ҳам тушунтирилмоқда.
Ҳозирда, “Ўзагроинспекция”нинг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ бошқармаси билан биргаликда ўқув муасассаларида таҳсил олган бўлсада, тракторчи-машинист гувоҳномаларини олмаган жами 980 нафар, шундан 341 нафар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 3-курсида таълим олаётган талабалар, 2018-2020 йиллар давомида таҳсил олган коллеж талабалари ҳамда 296 нафар бошқа муассасаларни тамомлаган талабалар рўйхати шакллантирилган. Уларга инспекциянинг туман бўлимлари томонидан тракторчи-машинист гувоҳномалари берилиши таъминланмоқда.
С. Садиков,
“Ўзагроинспекция”нинг Тошкент
вилоят бошқармаси бошлиғи