“Куба йиллар давомида Венесуэладан катта миқдордаги нефть ва пул ҳисобидан яшаб келган. Кубага энди нефть ёки пул келмайди – нол! Мен уларни жуда кеч бўлмасидан келишувга эришишга чақираман”, деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.
Трамп шунингдек, Венесуэла энди Кубанинг хавфсизликни таъминлаш хизматларига муҳтож эмаслиги, чунки энди уни “дунёдаги энг қудратли АҚШ армияси” ҳимоя қилишини айтди, деб хабар берди ria.ru.