АҚШ Президенти Дональд Трамп бу ҳақда 14 март, шанба куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидада эълон қилди.
“Кўпгина давлатлар, айниқса Эроннинг Ҳормуз бўғозини ёпишга уринишларидан зарар кўрганлар, бўғозни очиқ ва хавфсиз сақлаш учун Қўшма Штатлар билан бирга ҳарбий кемалар юборишади”, деб ёзди Америка етакчиси.
Трамп минтақадаги денгиз транспорти хавфсизлигига боғлиқ бўлган Хитой, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Буюк Британия ҳам операцияга қўшилиши мумкинлигига умид билдирди.
Америка Президенти АҚШ ҳарбийлари аллақачон Эроннинг ҳарбий имкониятларини “бутунлай йўқ қилганини”, аммо Теҳрон ҳали ҳам алоҳида ҳужумларни амалга ошириши мумкинлигини айтди.
“Биз Эроннинг ҳарбий салоҳиятини 100 фоиз йўқ қилдик, аммо улар учун бир ёки иккита дрон юбориш, мина қўйиш ёки қисқа масофали ракета учириш осон”, деб таъкидлади Трамп.
Шу билан бирга, сиёсатчи АҚШ кемаларга таҳдид йўқ бўлмагунча Эрон позицияларига зарба беришда давом этишини айтди, деб хабар берди korrespondent.net.
“Биз қирғоқларни бомбардимон қиламиз ва Эрон катерлари ва кемаларини йўқ қилишда давом этамиз. Қандай бўлмасин, биз тез орада Ҳормуз бўғозини очиқ, хавфсиз ва эркин қиламиз”, деб таъкидлади АҚШ Президенти.