Оқ уй раҳбари матбуот анжуманида Европа етакчилари билан музокараларни баҳолар экан, томонлар тинчлик келишувига сезиларли даражада яқинлашганини маълум қилган.
Зеленский, ўз навбатида, Украина учун хавфсизлик кафолатларининг 90 фоиздан ортиғи келишилганини, батафсилроқ тафсилотларга эришилганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ, Украина ва Европа давлатлари ўртасида январь ойида Вашингтонда учрашув бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар берди report.az.
“20 банддан иборат режа 90 фоизга келишилган, АҚШ хавфсизлик кафолати 100 фоиз, АҚШ ва Европа кафолати 90 фоиз, ҳарбий масала 100 фоиз, Украина иқтисодиётини тиклаш режаси якунига етказилмоқда”, деди Зеленский.