Таъкидланганидек, ўтган йили ихтисослашган марказларда даволанишга муҳтож 84 минг бемордан атиги 51 минг нафари бепул ордер билан таъминланган. Шуни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилда беморларни бепул ордер билан таъминлашга йўналтирилган маблағ деярли 1,5 бараварга кўпайтирилиб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратилади ва 250 миллиард сўмга етказилади.
Республика ихтисослашган марказлари томонидан ҳудудлардаги 3 минг нафар оилавий шифокор қисқа муддатли курсларда ўқитилади.
Йиғилишда трансплантация масаласига ҳам тўхталинди.
Маълумотларга кўра, ўтган йили биргина Хирургия марказига мурожаат қилган 900 дан ортиқ беморларга донорлар яқин қариндоши бўлмагани учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш рад этилган. Оқибатда, кўпчилик фуқароларимиз хорижда операция ўтказишга мажбур бўлмоқда.
– Инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини яратиш керак, – деди давлатимиз раҳбари.