Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган йирик инфратузилма лойиҳаларида ушбу компания иштироки муҳокама этилди.

Хусусан, Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон пуллик автомобиль йўлларини қуриш лойиҳаси, шунингдек, мамлакатимиз автомобиль йўлларини ёритиш тизимини янгиланган замонавий технологиялар билан таъминлаш йўналишидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.