Учрашувда томонлар мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро транспорт ва транзит йўлакларини ташкил этиш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш борасидаги режалар юзасидан фикр алмашди.

Ву Фулин жаноблари Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича 6 июнда имзоланган битимни юқори баҳолади. Мазкур лойиҳа бутун минтақа транзит салоҳиятининг ошиши, Европа ва Осиё ўртасида муҳим кўприк сифатида хизмат қилишига ишонч билдирди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

– Хитой Экспорт-импорт банки томонлар ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича молиялаштириш шартлари келишилиб, аниқ таклифлар тақдим этилганидан сўнг, банк молиявий кўмак масаласида ҳамкорлик қилишга бутунлай тайёр, – деди Ву Фулин.