Махсус ишлов берилган тўйинмаган ёғ кислотаси — трансёғлар зарарли холестерин миқдорини оширади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, трансёғларнинг кундалик меъёри 2 минг калориялик таомномада 2,2 граммга тўғри келади. Бугунги кундаги баъзи озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидаги трансёғлар миқдори кундалик меъёрдан 200 бараварга кўп экан.
Чипсилар, ёғда қаттиқ қовурилган картошка, балиқ ва товуқ гўшти, майонез, фаст-фуд маҳсулотлари, торт, пирожний, пирог, музлатилган хамир, маргарин ва сариёғ каби маҳсулотлар трансёғларга бой бўлиб, бундай ёғлар қон оқимини тўсиб қўйиши, қон томирлари деворида қон айланишига халақит бериши мумкин. Шу боис инфаркт ва инсульт хавфини оширади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йилгача трансёғлар истеъмолига чек қўйишни ўз олдига мақсад қилган.