Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги хабар берди.
2023 йил март ойида авангард йўналишида ижод қилувчи Алексей Моргунов ижодига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади, 2024 йилда эса рассом Солмон Никритиннинг экспозицияси ва «Шарққа йўл» лойиҳаси режалаштирилган. 20 асрнинг биринчи ярмида рус рассомларнинг Туркистонга оммавий ижодий зиёрати феноменига бағишланади.
Игор Савитский номидаги давлат санъат музейи 1966 йилда Нукус шаҳрида ташкил этилган. Муассасада рус авангардининг таъсирчан асарлар тўплами — 44 мингдан зиёд экспонатлар сақланмоқда.
Шунингдек, Третяков галереяси Ўзбекистон музейидан рус авангард тўпламини рақамлаштиради.