Мусобақа гиламида 13-15 ёшдаги (2005-2007 туғилган) ўсмирлар: 42, 46, 50, 55, +55 кг вазн тоифаларида ҳамда 15-17 ёшдаги қизлар: 57, 63, 70 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашдилар.
70 нафардан зиёд полвонлар иштирок этган мусобақанинг очилиш маросимида Учтепа туман ҳокими, туман прокурори ва тўрта сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Мусобақадан асосий мақсад ёшларни, айниқса уюшмаган ёшларни спортнинг кураш турига жалб этиш, ёшларни спортга ошно этиш бу орқали миллий курашни умумхалқ спортига айлантиришдир.
Мусобақада нафақат Учтепаликлар балки Тошкент шаҳрининг барча туманларидан ёшлар иштирок этишди. Қўйидаги йигит-қизлар Учтепа тумани прокурори совринини қўлга киритишди.
46 кг вазн тоифаси бўйича Аҳмедов Ойбек ғолибликни қўлга киритди. 50 кг вазнда эса Қаршиев Иброхимнинг қўли баланд келди. 55 кг вазн тоифасида биринчилик Қўчқоров Самариддинга насиб этди. 60 кг вазнда эса Ҳамдамов Фаррух тенгдошларидан устун келди. +60 кг вазда Нуралиев Шохжаҳон ғолиб деб топилди.
Мусобақа гиламига чиққан қизлар ҳам узоқ беллашишди. Натижалар эса қуйдагича. 57 кг вазн тоифасида Холмирзаева Нозигул рақибларидан устун келди. 63 кг вазнда эса Ҳалилова Элинага биринчилик насиб этди. 70 кг вазнда ғолибликни Абдумаликова Мадина қўлга киритди.