Ушбу беллашув Бектемир туманидаги 2-сонли БЎСМ спорт залида ўтказилди. Мусобақа гиламига   13-15 ёшдаги (2005-2007 йилларда туғилган) ўсмирлар: 46, 50, 55,60, +60 кггача вазн тоифаларида ҳамда 15-17 (2003-2005 йилларда туғилган) ёшдаги қизлар: 57, 63,70 кг.гача вазн тоифаларида чиқдилар.

Мусобақадан асосий мақсад Ўзбекистан Республикаси Президентининг  2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халкаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари" тўғрисида қарорларни ижросини таъминлаш; спорт мусобақалари орқали Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролари ҳамда спорт-таълим муассасалари ўқувчиларини иродаси, ўз кучи ва имкониятига бўлган ишончини оширишдан иборатдир.

Мусобақада  Тошкент шаҳрининг барча туманларидан полвонлар иштирок этдилар. Тантанали  тарзда ўтказилган очилиш маросимида туман прокурор ва барча масъул шахслар иштирок этишди. Муросасиз беллашувлар якунида қўйидагилар ғолибликни қўлга киритдилар: 46 кг вазн тоифасида Бобоқулов Хушнуд 1-ўринни эгаллади. 50 кг.вазн тоифасида эса Қаршиев Иброҳимга ғолиблик насиб этди. 55 кг вазнда Қучқоров Самариддин биринчиликни қўлга киритган бўлса, 60 кг тоифасида  Хасанов Отабекнинг қўли баланд келди. Максудов Маҳмудга эса, +60 кг вазн тоифасида ғолиблик насиб этди.

Ушбу мусобақада қизларимиз ҳам ўз кучларини синаб кўришди. Қизлар орасида

57 кг вазнда Машарипова Лайло рақибларидан устун келди. 63 кг вазн тоифасида эса Абдуллаева Одина 1-ўринни эгаллади. 70 кг вазнда ғолиблик Тошпўлатова Парвонага насиб этди.