Рейд тадбири давомида  1 дона қайиқ ва аккумулятор ҳамда қўлбола ясалган электр қармоқ билан ноқонуний балиқ овлаётган икки нафар шахс аниқланиб, улардан ашёвий далил сифатида 6 дона балиқ, қайиқ ва қўлбола қармоқлар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ходимлари билан биргаликда далолатнома расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб ёзяпти Наманган вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати.