Қонун лойиҳасида тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш, масъул вазирлик ва идораларнинг ваколатлари, ерларни рекултивасия қилиш, тупроқ ҳолати ва сифатига таъсир қилувчи лойиҳалар, воситалар ва технологияларни давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари ўз аксини топмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳада жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ёки ҳаракацизлиги оқибатида тупроқ сифати ёки унумдорлигининг пасайиши натижасида етказилган зарарни қоплаш масалалари белгиланмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тупроқлар унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тоза тупроқда сифатли ва хавфсиз маҳсулот етиштириш ҳамда яйлов ўсимликлари биохилма-хиллигини оширишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.