Чувалчанглар пластикни енгил ҳазм қилар экан. Шу боис, улар кўпроқ пластиклар аралаш тупроқларда яшашни афзал кўришар экан. Ҳозирча, ушбу ҳолат умуртқасизлар саломатлиги ва экотизимга қай даражада таъсир этиши маълум эмас.
Хитойлик олимлар томонидан ўтказилган бир қанча тажрибалар чувалчангларнинг углеводород ва биопарчаланувчи хом ашёлардан тайёрланган турли хилдаги пластикларни енгил ҳазм қила олишини кўрсатди.
Шуни таъкидлаш жоизки, тадқиқот натижалари тупроқнинг микропластик парчалари билан ифлосланишига қарши курашда ёрдам бериши мумкин, деб хабар беради Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати.