Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди, чекка қишлоқларигача эътибордан четда қолгани йўқ. Жумладан Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани 192 262 квадрат/километрни ер майдонига қулоч ёйган. Аҳоли сони 56,1 минг кишидан иборат бўлиб, қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қилади. Тумандаги Питнак ҳудуди «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зона ҳисобланиб, кўплаб фуқароларни иш билан таъминлаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиб келяпти. «Uz AvtoMotors» автомобиль заводи Хоразм вилоят филиали, «NUR MUXAMMAD ISLOM OBOD» тиббий қўлқоп ишлаб чиқариш жамияти, «NEW BEST STILE» МЧЖ шаклидаги девор учун гул қоғозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона, темир-бетон буюмлари қурилиш материаллар заводлари куну тун фаолият юритиб, нафақат республикамиз, қўшни давлатлар бозорларига ҳам ўз маҳсулотларини чиқаряпти. Бундан ташқари «Саримой туркман гиламлари» ишлаб чиқариш корпорациясида ҳам кўплаб аёлларнинг иш билан таъминланган. У ерда устоз-шогирд анъаналари асосида иш олиб борилиб, ёш авлодга миллий ҳунарларимиздан гиламчилик санъатини ўргатиляпти. Бу, эса қадриятларимизни узвий давом эттириб, қадимий ва ўлмас меросимизни дунёга танитиш учун яна бир имкон бўлди. Қолаверса оддий кўринса ҳам машаққатли меҳнат талаб қиладиган иссиқхоналар фаолиятида ҳам яхшигина бизнес йўлга қўйилиб, помидор, бодринг айниқса қулупнай етиштириш ва етказиш йўли билан маҳаллий халқ яхшигина даромад қиляпти.

Тинч ва осойишта, кўнгил хотиржам дастурхонлари тўкис халқимиз фарзандлари ҳам яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, янги реконструкция қилинган, янгидан қурилган мактабгача таълим ва мактабларда таълим оляпти. 2021 йил декабрь ойида қўшни Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган Армрестлинг бўйича Осиё чемпионатида туманимиздан 8 та иштирокчи қатнашиб, шундан 7 таси ғолибликни қўлга киритди. 2021 йилнинг ўзида 195 та мактаб битирувчилари турли олийгоҳларга давлат гранти ва шартнома асосида ўқишга кириб, талабалик бахтига муяссар бўлди.

Хушнудбек Султонов,

Республика Маънавият ва Маърифат маркази

Тупроққалъа туман бўлинмаси раҳбари.