Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 808-сонли қарори билан вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек вояга етмаган болалар, эр (хотин), собиқ хотин (собиқ эр) ва бошқа меҳнатга лаёқатсиз шахслар таъминоти учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров шартномасини тузиш тартиби белгиланган.

Мазкур Қарор мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш борасида қатор тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, бунинг натижасини Бюронинг Тупроққалъа туман бўлими мисолида кўришимиз мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 12.10.2015 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздор C.Одан ундирувчи Р.Д фойдасига уч нафар фарзандининг таъминоти учун ҳар ойлик иш ҳақи ва даромадларининг 1/2 қисми миқдорида вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.

Қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи Р.Д. билан ўзаро келишган ҳолда, ўзи яшаб турган хонадонни вояга етмаган фарзандлари учун унинг номига ўтказиб берган.