Туристик саёҳат хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 7,8 % га қимматлашган ва  ўтган йилнинг мос ойига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 10,1 % га ошгани кузатилган. Айни пайтда Ўзбекистонда туризм соҳасининг жадал тикланишида ижобий тенденциялар кузатилмоқда ва  2022 йил охирига келиб 4,5 миллион нафаргача хорижий сайёҳ мамлакатимизга  келиши кутиляпти.

Биргина 2022 йилнинг июл ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 540,7 минг нафар чет эл фуқароси келган эди.  Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  3 баробарга ошган.

Мамлакатимизда  ички сайёҳлик ҳам жадал ривожланмоқда. Хусусан, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастурининг амалга оширилиши натижасида ички сайёҳларнинг сони йил сайин ошиб боряпти. Ички ва ташқи туризмнинг риволанишига туризм инфратузилмасининг яхшиланиши ҳам сабаб бўлмоқда.