Шу муносабат билан, Сиздан, келтирилган саволнома бўйича маълумотларни тақдим этишингизни сўраймиз. Ушбу маълумотларни карантин даврида тадбиркорларга енгилликлар яратиш бўйича Ҳукумат ҳужжатларига асос сифатида фойдаланилишини инобатга олган ҳолда мутахассис сифатида тўғри ёндошиб тўлдиришингизни илтимос қиламиз.

Изоҳ: Сиз томонингиздан тақдим этилаётган маълумотлар учинчи шахсга ошкор этилмаслигини Қўмита ўз зиммасига олади.

 Маълумотларни 2020 йил 20 март соат 14:00га қадар license@uzbektourism.uz электрон манзилига юборилиши сўралади, деб хабар беради Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.