– Театр томошалари қадимдан халқимиз орасида, бозорларда, одамлар кўп йиғиладиган жойларда намойиш қилинган, – дейди лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Театр арбоблари уюшмаси раиси ўринбосари Усмон Эратов. – Юртимизга ташриф буюрадиган туристлар халқимизнинг жонли театр томошаларини кўриш орқали халқ оғзаки ижоди, миллий қаҳрамонлар, урф-одатлар, этнографиямиз ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлишади. Шу мақсадда туризм театрларини ташкил этилмоқда.

Лойиҳа 2021 йилнинг январь ойидан бошланиши режалаштирилган.