Давлат томонидан кўрилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари туфайли туризм йўналиши улкан инвестициявий салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.
Учрашув давомида ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди, жумладан, турк инвесторлари томондан аниқ лойиҳавий таклифлар тақдим этилди. Билдирилган ғоя ва ташаббуслар ҳар томонлама ўрганилди, қўшимча таклифлар берилди ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик механизмлари юзасидан келишиб олинди.
Ўзбекистон томони турк тадбиркорларининг мамлакатимизда ўз фаолиятини йўлга қўйишга интилаётганлигини олқишлаб, лойиҳаларни амалга оширишда амалий кўмак беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида кўриб чиқилган лойиҳаларни маромига етказиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш босқичига ўтиш мақсадида ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.