Мусобақада дастлаб пумсе, сўнгра кадетлар ва ўсмирлар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтди.
Турнирнинг сўнгги икки кунида катталар тоифасида ғолиблар аниқланди. Қувонарлиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ушбу мусобақада иккита кумуш ва битта бронза медалига эга чиқди.
Жумладан, 68 килограмм вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхўжаев 5 нафар рақибини мағлуб этиб, финалга қадар етиб борди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда кореялик спортчига ютқазиб қўйди.
80 килограмм вазн тоифасида Шуҳрат Салаев уч нафар рақибини таслим қилди ва у ҳам финалга чиқди. Лекин финалда польшалик таэквондочига кичик ҳисобда имкониятни бой берди.
+87 килограмм вазн тоифасидаги вакилимиз Шоҳруҳ Ражабов эса икки рақибидан устун келиб, ярим финалга йўл олди. Афсуски, ярим финалда озарбайжонлик рақибига имкониятни бой берди ва якунда бронза медалини қўлга киритди.
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати