Ушбу ташаббус Қўқон шаҳри «Туркий дунёнинг туризм пойтахти» мақомини олганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб ижодий сафарда қатнашиш учун Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар (Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон) ва кузатувчи давлатлардан (Венгрия, Туркманистон) икки нафардан таниқли ижодкорлар юртимизга таклиф этилади.

Ушбу қизиқарли пресс-тур 2022 йил октябрь ойининг биринчи декадасида ўтказилиши режалаштирилган.