Ўмер Булут билан суҳбат чоғида Туркияда қўлланилаётган, кенг аҳоли қатламини уй-жой билан таъминлашга мўлжалланган ижтимоий уй-жой қурилиши тизимининг самарали механизми ўрганилди. TOKI раҳбари Туркиянинг илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этишда барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Jengiz Holding директорлар кенгаши аъзоси Аҳмет Женгиз билан Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Корхона раҳбарияти мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилаётган имкониятларни юқори баҳолаб, кимё ва тоғ-кон саноати, энергетика ва қурилиш соҳаларида янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

AKSA Enerji бошқарув кенгаши аъзоси Жунейт Уйғун билан 290 миллион долларлик жорий лойиҳаларни амалга ошириш жараёни муҳокама этилди. Туркия томони Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр станциялари, газ тақсимлаш тизимларини қуриш ва модернизация қилишда, шунингдек, биргаликда электр генераторлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва мамлакатнинг тарихий шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар қуришда иштирок этишга қизиқишини билдирди.

Худди шундай руҳда Chalık Holding компанияси бошқаруви аъзоси Ҳақки Акил билан ҳам суҳбат бўлиб ўтди. Компания Ўзбекистонда 250 миллион долларлик кўп тармоқли бизнес марказини қуриш лойиҳасини амалга оширяпти. Қайта тикланадиган энергетика соҳасида янги лойиҳаларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистонда ДХШ асосида тиббиёт муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувлар якунида лойиҳаларни амалга оширишнинг молиявий ва техник жиҳатларини батафсил муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш учун жорий йил ноябрь ойида компаниялар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.