Улар 1 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 1 та бронза – жами 5 та медалга сазовор бўлди.

Эркаклар: 

Зуҳриддин Тоҳиров (63 кг) – бронза, Қудрат Ҳайдаров  (63 кг) – кумуш, Асад Анваров (+80 кг) – кумуш, Асад Тоштемиров (-80 кг) – олтин медални қўлга киритди.

Аёллар:

Зиёда Исоқова  (-47 кг) – кумуш медалга муносиб топилди.

"Эслатиб ўтамиз, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун муҳим рейтинг очколари тақдим этилади", дейилади хабарда.