Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.Я. ва Ш.Я. фуқаро О.О.га танишлари ёрдамида хорижга чиқиш виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши ҳамда уни Туркия орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 51 минг долларни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.