Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги бу ҳақда баёнот берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ракета Эрон ҳудудидан учирилган ва Ироқ ва Сурия ҳаво ҳудудидан ўтиб, Туркия осмонига йўналтирилган. Таҳдид Шарқий Ўрта ер денгизида жойлаштирилган НАТО ҳаво ва ракетага қарши мудофаа воситалари томонидан ўз вақтида аниқланган ва тўхтатилган.

Вазирлик Ҳатай вилоятининг Дёртйол туманига тушган ўқ-дори парчаси ракета ҳавода йўқ қилинганидан кейин ҳаво мудофааси тизими томонидан фойдаланилган тўхтатувчи ўқ-дориларнинг бир қисми эканлигини аниқлади.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Туркия Мудофаа вазирлиги Анқара мамлакатга қарши қаратилган ҳар қандай душманона ҳаракатларга жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади ва томонларни можарони янада авж олишига олиб келиши мумкин бўлган қадамлардан тийилишга чақирди, деб хабар берди report.az.