Маълумотларга кўра, аэропорт умумий майдони 76,5 миллион квадрат метрни ташкил этиб, ҳаво қўналғасида олтита учиш-қўниш йўлаги, 500 та самолёт учун тураргоҳ, 70 мингта автомобиль учун очиқ ва ёпиқ парковкага эга.
Истанбул янги аэропорти дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири бўлиб, ҳар йили 200 миллион йўловчига хизмат қилади.
Бу ердаги таассуротлар кишини ўзга оламга чорлайди. Турли давлат ва минтақалардан келиб кетаётган йўловчилар учун барча шароитлар яратилган.
Аэропортдан чиқишимиз билан бизни таржимон ва гид Мустафа кутиб олди.
Меҳмонхонагача бўлган масофада у билан яқиндан танишиб, Туркия ҳақидаги таассуротларимизни янада бойитиб бордик.
Истамбулдаги меҳмонхона шинамлиги ва таровати билан барчамизга маъқул бўлди.
Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган пресс-турда вақт кам, кўришимиз керак бўлган манзиллар эса жуда кўп.
![]() |
![]() |
Дастлаб, Истанбулнинг Эски шаҳар қисмида туризм йўналишида қилинган ишлар билан танишдик. 16 миллионлик аҳолига эга ва сайёҳлар энг кўп ташриф буюрувчи Истанбул кўчалари жуда кенг бўлмаса-да, транспорт воситалари тартиб билан ҳаракатланади.
![]() |
![]() |
Эски шаҳар қисмида энг катта иккита – Султон Аҳмад ва Аё София жоме масжидлари жойлашган. Шу атрофда ҳаммом, бозор, сарой, отчопар майдон – Ипподром ўрин олган бўлиб, улар бир комплексни ташкил қилади.
Истамбулга борган киши, албатта, Аё Софияни кўрмасдан кетмайди.
![]() |
![]() |
Йўлбошловчимиз Мустафа ушбу мажмуалар ҳақида батафсил ва қизиқарли маълумотларни берди.
Маълумотларга кўра, бу ибодатхона аслида Византия императори Константин иккинчи тарафидан 360 йилда бунёд этилган. У ёғочдан қурилган бўлгани учун 404 йилга келиб ёниб кетган. Ўша йили ибодатхона биринчи бор таъмирланган. Ибодатхонанинг ҳозирги биноси эса Византия императори Юстинян биринчининг буйруғига кўра, 532-537 йилларда барпо этилган.
![]() |
![]() |
Уч гумбазли, ён қанотлари икки қатламли, гумбази ярим айланасимон. Ибодатхона узунлиги 77 метр, гумбаз диаметри 31,5 метр. Гумбази тўрт устунга ҳамда равоқларга таянган. Гумбаз асосига 40 та дераза ишланган. Рангли мармар ва кошинлар билан серҳашам безатилган. VI асрда вайрон бўлган гумбази 1374 йилда кичик ҳажмда қайта тикланган. Тўрт томонидаги найзасимон миноралар эса XVI-XVIII асрларда қурилган.
![]() |
![]() |
Ибодатхонанинг қурилиши 5 йилу 10 ой давом этган. Унда 10 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилган. Ибодатхона тарихчилар томонидан ўша даврнинг энг катта биноси сифатида қайд этилган.
Қисқаси тарихий маълумотлар етарлича. Лекин бу ернинг ўзига хос маҳобати ва таровати кишини мафтун этади.
![]() |
![]() |
Шунча йил илгари инсон закоси билан бунёд этилган бу каби мажмуани кўрмасдан тасаввур қилиш қийин. Ўз кўзи билан кўрган одамгина буни тушиниши мумкин.
Дунёнинг турли бурчагидан келган меҳмону сайёҳлар оқими тинмайди. Мажмуаги кириш бепул. Тартиб билан ҳамма кириб чиқмоқда.
![]() |
![]() |
Маълумотларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тегишли қарори билан "Аё София"да 2020 йил 24 июлдан бошлаб намоз ўқиш бошланди. Туркия президенти бошқа тарихий масжидлар қаторида "Аё София" сайёҳлар учун ҳам очиқ бўлишини маълум қилди. Шунинг учун бу ерда бир вақтнинг ўзида ибодат ҳам саёҳат ҳам қилиш мумкин.
Биз ҳам "Аё София" масжидида икки ракат намозни адо этиб, кейинги манзил томон йўл олдик.
Кейинги манзилимиз – Эдерне!
Йўлда Мустафа Эдирнеда ўтказиладиган дунёга машҳур Киркпинар ёғли кураш мусобақаси ҳақида жуда қизиқарли маълумотларни етказди.
Шаҳар Туркиядаги энг қадимги аҳоли пунктларидан бири бўлиб, тарихи неолит даврига тўғри келади. Бу Усмонли империясининг иккинчи пойтахти бўлган экан.
![]() |
![]() |
Тўғриси, бу ерни таърифлашга тил ожиз. Эдирнада сайёҳлар эътиборига лойиқ кўплаб диққатга сазовор жойлар мавжуд. Ушбу шаҳар қандай, бу ерда қандай объектларни кўришингиз ва қандай қилиб бу ерга боришингиз мумкин, биз мақоламизда батафсил тасвирлаб берамиз.
Эдирне – шу номдаги вилоятнинг шаҳар ва маъмурий маркази, Туркиянинг Европа минтақасининг шимоли-ғарбида жойлашган. Унинг майдони 844 км²ни ташкил этади ва аҳолиси деярли 179 минг кишига этади. Эдирне Греция билан чегарада, Болгариядан 20 км ва Истанбулдан 240 км узоқликда жойлашган. Мармара ва Қора денгизлар шаҳардан тахминан тенг – 170 км масофада жойлашган.
![]() |
![]() |
Бир пайтлар шаҳар Усмонли империясининг пойтахти бўлиб хизмат қилган. Чегарадаги мавқеи туфайли Эдирне бир неча маротаба истилочилар томонидан босиб олинган ва вақтинча бошқа давлатлар тасарруфида бўлган. Уни Болгария, кейин Греция эгаллаб олди, охир-оқибат у Туркияга қайтди.
![]() |
![]() |
Бу кичкина шаҳарнинг осойишталигидан баҳраманд бўлган киши у ерга яна қайтиши шубҳасиз. Тинч муҳитдан ташқари, сайёҳлар бу ерда тарихий масканларни кўради. Уларнинг баъзилари ЮНEСКО ҳимоясида. Яхши ривожланган инфратузилма, қулай меҳмонхоналар ва ресторанларни таклиф қиладиган саёҳатчиларга муносиб таътилни ташкил қилишда ёрдам беради.
![]() |
![]() |
Эдирне шаҳридаги Селимие масжиди Усмонли меъморчилигининг ажойиб намунасидир.Зиёратгоҳ безакларида моҳирона мозаикалар, хаттотлик нақшлари, витр ойналари ва мармар ўймакорликлари устунлик қилади.
Кейинги манзилимиз эса Бурса!
Очиқ осмон остидаги музейга ўхшаган шаҳар Усмонли империясининг пойтахтларидан бири бўлган. Усмонли маданиятининг дастлабки даврларини акс эттирувчи шаҳар тарихий жойлар ва термал булоқларни Улудаğдаги ён бағирларида чанғи билан бирлаштиради.
![]() |
![]() |
Бугунги кунда Бурса аҳолиси бўйича Туркияда Истанбул, Анқара ва Измирдан сўнг тўртинчи ўринда туради. Экспорт салоҳияти бўйича учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Султонлар шаҳри” бўлмиш Бурсада кўплаб турк султонларининг қабри ва 23 та музей бор. Шаҳар йил давомида сайёҳлар билан гавжум. Сайёҳлар шаҳардаги 33 та тарихий меҳмонхона ва бозорларга алоҳида ҳурмат билан қарайдилар. Шаҳарнинг ҳар бир кўчаси, биносида турк меъморчилиги ва тарихи кўзга яққол ташланади. Сиз ўзингизни вақт йўлагидан ўтаётгандек ҳис қиласиз.
![]() |
![]() |
Кўҳна тамаддун бешиги саналган Бурса Вифиния, Лидия, Форс, Рим, Византия, Салжуқийлар, Усмонийлар каби давлатларнинг бой тарихига гувоҳ бўлган. Бурса – муҳим савдо шаҳри. Бу ерда савдо юраги уриб туради. Ўтмишда Бурса Буюк ипак йўлининг якуний бекати бўлган эди. Бугунги кунда минтақа ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шунингдек, Бурса ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлари рўйхатидан ҳам ўрин олган.
![]() |
![]() |
Бурса атрофида 5200 йил муқаддам илк одамларнинг қароргоҳлари пайдо бўлган. Қадимда бу ерда Сиус шаҳри қад ростлаган. 202 йилда шаҳар номи Вифиния вилоятининг асосчиси бўлмиш Прусиас шарафига Прус дея ўзгартирилган. 395 йилдан 1326 йилга қадар Бурса Византия империяси таркибида бўлган. 1326 йилда шаҳарни турклар эгаллайди. 1326—1365 йилларда Бурса ёш Усмонийлар давлатининг пойтахти бўлди. Кейинчалик пойтахт Эдирне (Адрианопол)га кўчирилади, аммо Бурса ўзининг аҳамиятини йўқотмади. Шаҳар мамлакатнинг савдо ва маънавий пойтахти бўлиб қолаверди.
2022 йилда Бурса шаҳри Турк дунёси маданият пойтахти бўлди.
Абу Бакир Ўрозов,
журналист



























