Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, мамлакатлараро муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари, хусусан, Туркия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбек-турк муносабатларининг кенг қамровли стратегик шериклик даражасида эканлигидан келиб чиқиб, ССП Раиси Д.Вахабов савдо ва инвестиция соҳасида салмоқли натижаларга эришиш учун тайёр инвестиция лойиҳаларни, шунингдек, аниқ таклифлари бўлган корхона ва ташкилотларни топишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар режалаштирилган тадбирлар ва лойиҳалар тўғрисида ҳам ўзаро фикр алмашдилар, деб хабар беради Савдо-Саноат палатаси матбуот хизмати.