Ўзбекистон кураш федерациясидан маълум қилишларича, бу ҳақда Туркиянинг Истанбул шаҳрида миллий спортимиз – кураш оммавийлигини таъминлашга бағишлаб ташкил этилган онлайн семинарда маълум қилинди.
Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Туркия кураш федерацияси, Европа кураш Конфедерацияси, Болгария кураш ассоциацияси, Ўзбекистоннинг Туркия давлатидаги элчихонаси, алоқадор ташкилот вакиллари ҳамда 10 дан зиёд давлатларнинг кураш федерациялари вакиллари қатнашган семинар давомида Туркия ва Болгарияда ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.
Мусобақалар низоми, мукофот жамғармалари, таклиф этиладиган давлатлар рўйхатини шакллантириш, турнирлар давомида халқимизга хос анъаналар тарғиботи бўйича ўтказиладиган тадбирлар режаси бўйича ўзаро фикр алмашилди.
Семинар иштирокчилари онлайн тарзда мусобақалар ўтадиган спорт мажмуалари, иштирокчилар яшайдиган манзиллардаги шарт-шароитлар билан танишди.