берганимиздек, Туркияда бўлиб ўтаётган Маданият кунларининг очилиши муносабати билан Анқара шаҳрида ўзбек санъаткорлари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.
Дастур аввалида Ўзбекистоннинг тарихий обидалари тасвирланган фотокўргазма ташкил этилди.
Концерт дастурида элчихона ва консуллик вакиллари Хабар, Туркия маданият вакиллари ҳамда Анқарада яшаб, фаолият юритиб келаётган ватандошларимиз иштирок этди.
Тадбирда сўз олган Туркия Маданият ва туризм вазири ўринбосари Ўзгул Ўзкан Явуз тарихи, маданияти ва санъати бир-бирига уйғун бўлган икки миллатнинг маданий алоқалари, ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳаларнинг натижалари хусусида тўхталиб ўтди.
Ўзбек санъаткорлари томонидан ижро этилган бетакрор тароналар нафақат диллари ватан соғинчига тўлган юртдошларимиз, балки, туркиялик ўзбек санъати мухлислари томонидан ҳам биргаликда ижро этилди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар маданий алоқаларни мустаҳкамлаш баробарида икки миллат ўртасидаги қардошлик муносабатларини ҳам юксалтиради, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги ахборот хизмати.