Сув тошқини Туркиянинг шимолий қисмида хавф солмоқда. Сўнгги икки кун ичида Бартин ва Синоп провинциялари табиий офатдан кўпроқ талафот кўрди. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирча бир киши бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Бартинда сешанба куни кечқурун ёққан кучли ёмғир туфайли сув тошқинлари юзага келиб, йўллар, уйлар, автомобиллар сув остида қолди.