Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси Туркманистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси, хабарни биринчи бўлиб тарқатган ОАВ раҳбарияти, ижтимоий тармоқ фаоллари ва расми эълон қилинган фуқаролар билан музокара олиб борди.
Маълум қилинишича, жасадлар чиндан ҳам Туркманистон фуқаролари — Гулкамар Ҳанимова, қизлари Лейла Гелдиазова ва Лачин Гелдиазова ҳамда Руслан Керимов исмли шахсларга тегишли экани аниқланган.
Расм эгалари эса 6 йил аввал Истанбулда бирга тушишгани, вафот этган туркманлар билан умуман алоқаси йўқлиги, Измирга ҳам боришмаганини билдиришди.
Расмларнинг алмашиб қолиш сабаблари ўрганилмоқда.
ОАВ мутасаддиси расмни Измир Полициядан олганини таъкидлади.
Қўшни давлат дипломатларида вафот этган шахсларнинг ҳақиқий расмлари йўқлиги ўрганилди. Измир полицияси ва хабарни тарқатган ОАВ вакилларига маълумотларни тўғрилаш бўйича Бош консулхона ўз расмий талабини йўллаганини маълум қилади.