Мазкур маданий кечада адабиётшунослар, турк академик доиралари, маҳаллий ОАВ ва Туркиядаги ўзбек диаспораси вакиллари, Истанбулдаги консалтинг компаниялари ходимлари ҳамда ўзбекистонлик санъаткорлар иштирок этди.

Тадбир чоғида Навоий ва Бобурнинг кўп қиррали ижодий мероси ва дунё маданиятига ҳамда туркий адабиётшунослик равнақига қўшган бебаҳо ҳиссаси хусусида атрофлича фикр юритилди. Жумладан, Туркияда фаолият кўрсатадиган “O'zbek Kadin Haklari” уюшмаси раҳбари Озода Исламова буюк аждодларимизнинг ҳаёти, ижоди ва яратган бебаҳо асарлари ҳақидаги маълумотларни маданий тадбир қатнашчилари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, ўзбек ва турк шоирлари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодига мансуб шеър ва ғазаллардан намуналар ўқилгани баробарида ўзбекистонлик санъат усталари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Ушбу тадбир Туркия оммавий ахборот воситаларида атрофлича ёритилди.