Мулоқот давомида Туркия томони вакиллари республикамизнинг бой сайёҳлик салоҳияти ва бу соҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда улар бераётган салмоқли натижалар билан таништирилгани баробарида турк тилида тайёрланган реклама маҳсулотлари, видеороликлар ҳам тақдим этилди.

Хусусан, “SAMITOL TOUR” компанияси ходимлари томонидан
“7 кунлик зиёрат сайёҳлиги. Саёҳат қилинг, соғлом бўласиз, Имом Бухорийнинг диёрига зиёрат саёҳати” номли маълумотнома ҳамда 20 га яқин видеокўрсатувлар турк томонига жуда мақбул бўлди.

Ўз навбатида А.Шаҳин Бош консулхона томонидан Нақшбандия тариқати аъзоларига Ўзбекистонга сафарларни ташкил этишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. У Бухоро, Самарқанд, Термиз, Хива, Қарши ва бошқа тарихий шаҳарлар бўйлаб ташкил этилган сафарлардан сўнг ўзбеклар заминига бўлган қизиқиш янада кучайиб бораётганини маълум қилди.