Унда хориж компанияси раҳбари Mehmet Nur TURK ва Ихтиёр Касимов иштирокида туман ҳудудидаги туризм объектларига Саудия Арабистони ва Туркиялик сайёҳлар оқимини кенгайтириш лойиҳаси хусусида музокаралар олиб борилди.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган тадбирда Ўзбекистон-Туркия давлатлари ўртасидаги яқин дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари эътироф этилиб, лойиҳанинг ташкилий ишларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Келишувга кўра, Туркиянинг 3 та йирик саёҳат бизнеси билан шуғулланувчи компаниясининг ишончли вакили ҳисобланган Mehmet Nur TURK Ўрта Чирчиқ туманида зиёрат ва экотуризмни ривожлантириш, Тошкент денгизи, “Golden fish” МЧЖ, “Ўзбегим отлари” от заводи ва бошқа туризм объектларига хорижлик туристлар оқимини кенгайтиришни режалаштирилди.