Шаҳрисабз туман ҳокимлиги мутасаддилари ва туркиялик мутахассислар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда тумандаги "Улоч" МФЙ Қани қишлоғида экотуризм зонасини ташкил этиш ишлари муҳокама қилинди.
Туркиялик инвесторлар билан ҳамкорликда туманда жами 11 та экотуризм лойиҳаси амалга оширилади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 114 миллиард сўмни ташкил этади.