Унда Бахчешехир университети кино департаменти раҳбари Нилай Улусой ҳамда Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали раҳбарияти иштирок этишди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган Ўзбекистон кинематография академияси юзасидан суҳбатлашишди. Шунингдек, ушбу академия қошида Бахчешехир университети билан ҳамкорликда факультет очиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Мулоқотда шу билан бирга, 2022 йил январь ойида университет расмий делегациясининг Тошкентга ташрифи кутилаётгани ҳақида ҳам сўз юритилди.
Мазкур университет 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Туркиянинг энг етакчи ОТМларидан бири ҳисобланади. Унда дарслар инглиз тилида олиб борилади.