“Биз Ҳатай аэропортида учиш-қўниш йўлагини таъмирлашни якунладик, бугун у қайта ишга туширилди”, деб ёзди вазир Адиль Караисмаилоглу Twitterда.
Бошқарма бошлиғининг қўшимча қилишича, ҳаво бандаргоҳи иши қайта тикланиши туфайли вилоят аҳолисини инсонпарварлик ёрдами билан таъминлаш ва табиий офатдан вайрон бўлган жойларни тиклаш осонлашади, дейилади mir24.tv сайтида.