Туркиянинг Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди.
Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилди.
Аввалроқ 66 кишининг ўлими ҳақида хабар берилган эди.
“52 қурбоннинг шахси аниқланди, 45 кишининг жасади қариндошларига топширилди. Тергов тадбирлари доирасида ҳозиргача 9 нафар шахс қўлга олинди”, дея таъкидлади ИИВ раҳбари.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилган эди, деб хабар беради report.az.