Давлат раҳбарининг топшириғи бугун бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида эълон қилинганини Туркманистон телевидениесининг “Ватан” ахборот дастури маълум қилди, деб ёзади “Туркманпортал” янгиликлар сайти.

Интернет-ресурс маълумотларига кўра, Туркманистон Президенти дунёда эпидемиологик вазият нормаллашгани, кўплаб мамлакатлар ўз маконини очганини қайд этган.
Туркманистон ва бошқа мамлакатлар ўртасида мунтазам ҳаво қатновлари CОВИД-19 пандемияси бошланган паллада, яъни 2020 йилнинг баҳорида тўхтатилган эди.

Жорий йил 6 май куни мамлакат ҳаво қатновларини қисман қайта тиклаши маълум қилинди. Ҳозирги пайтда Туркманистондан ҳаво қатновлари икки йўналишда – Қозон ва Дубайга амалга оширилмоқда.

1 июндан бошлаб Ўзбекистон юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси (автоколонна)  ҳаракатланиши орқали Туркманистон ҳудуди бўйлаб транзит ташувларни амалга ошириш рухсатини олди.