Қайд этилишича, «Ўзенергоинспекция» ва Божхона қўмитаси Бухоро вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Туркманистондан республикамиз ҳудудига ноқонуний тарзда «дизель» ёқилғисини ҳужжатларда «Битумная мастика» тарзида кўрсатиб олиб киришга бўлган уриниш фош этилди.
Хусусан, Бухоро вилоятидаги «Олот» чегара пости орқали оғирлиги 115 тонна (қиймати 1 млрд 300 млн сўмлик) ҳужжатларда «Битумная мастика« дея кўрсатилган товар «Ўзенергоинспекция» кимё лабораторияси хулосасига кўра «дизель» ёқилғиси эканлиги маълум бўлди.
Мазкур қонунбузарлик ҳолати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб ушбу ёқилғи маҳсулотлари вақтинча сақловга олинди.