Қўшни Туркманистон Республикасидан ташриф буюрган бир гуруҳ тадбиркорлар мажмуа фаолияти билан яқинлан танишди. Меҳмонлар юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бўлган яна бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлишди.
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари хоразмлик сайловчилар билан сайловолди учрашувида Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида, айнан Шовот туманида бозор очилиши борасида ҳукматлараро келишувга эришилганини айтган эди. Бу эса ушбу бозорни вилоятнинг ўзида ишлаб чиқарилган турли маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири